Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда автобус пиёдани босиб кетди

Тошкентда автобус пиёдани босиб кетди

Кеча, 10 декабрь куни Тошкент шаҳрида йўлни кесиб ўтаётган пиёдани автобус уриб юбориши оқибатида аянчли ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ тахминан соат 18:40 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси Минор метроси қаршисида юз берган. Ҳайдовчиси 1990 йилда туғилган Т.Ж. бошқарувидаги давлат рақами 01 968 ХАА бўлган 72-сонли йўналишли автобус ҳаракатланаётган вақтида, йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда Т.У.ни уриб юборган.

Оқибатда пиёда олган жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг