Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Cobalt даҳшатли ЙТҲга учради. Ҳайдовчи машина ичидан чиқиб кетган (видео)

Тошкентда Cobalt даҳшатли ЙТҲга учради. Ҳайдовчи машина ичидан чиқиб кетган (видео)

Янги Ўзбекистон кўчасида ҳайдовчи Cobalt автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилиб айланиб кетган.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчасида 16 сентябр куни соат 08:00 ларда ЙТҲ содир бўлди. Мудҳиш ҳодиса акс этган видеода ҳайдовчи машина ичидан отилиб кетгани кўринади.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Д.А. оқ рангли Cobalt автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилиб айланиб кетган.

Натижада у ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1997 йилда туғилган А.Д. бошқарувидаги кулранг Cobalt’га урилган.

Ҳодиса оқибатида оқ рангли Cobalt ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг