Ўзбекистонда кучли ер қимирлади

Бугун, 12 май куни соат 15:30 лар атрофида Тошкент шаҳрида зилзила кузатилди.
Эпицентр: Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани. Зилзила координаталари: 38,03 градус шимолий кенглик; 66,89 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 411 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 4-5 балл, 96 км.
- Қашқадарё вилоятида 4 балл, 132 км.
- Самарқанд вилоятида 3-4 балл, 180 км.
- Жиззах вилоятида 3 балл, 246 км.
- Навоий вилоятида 3 балл, 265 км.
- Бухоро вилоятида 3 балл, 288 км.
- Сирдарё вилоятида 3 балл, 318 км.
- Тошкент вилоятида 2-3 балл, 396 км.
- Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 410 км.
- Фарғона вилоятида 2 балл, 496 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter