Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга олинди

Тошкентда ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга олинди

Фото: Xabar.uz

Тошкентда ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга олинди. 

Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1984 йилда туғилган шахс 1986 йилда туғилган фуқародан 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари олаётган вақтда ушланди.

У Янгийўл туманидаги давлат захирасидаги 20 сотих ер майдонидан 4 сотихини мансабдор таниши орқали келгусида расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, 20 минг АҚШ долларига сотишга келишган ҳолда олдиндан бўнак (аванс) сифатида олган 5 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Кўрилган чоралар натижасида, унинг мансабдор таниши 1973 йилда туғилган Янгийўл туманида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс эканлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоққа олинди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг