Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «новостройка» ишчисини тупроқ босиб қолди

Тошкентда «новостройка» ишчисини тупроқ босиб қолди

24 май куни соат 17:05 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Яккасарой тумани «Дилбулоқ» МФЙ ҳудудида бир нафар фуқарони янги қурилаётган турар жой мажмуаси чуқурида пайвандлаш ишларини олиб бораётган вақтида тупроқ босиб қолганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган. 

Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қутқарув ишларини амалга оширган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро тупроқ остидан олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва шифохонага юборилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида, дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг