Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда яна бешта «кўча болалари» ушланди

Тошкентда яна бешта «кўча болалари» ушланди

Пойтахтда «Долзарб қирқ кунлик» тезкор-профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Тадбир давомида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида жиноят содир этганликда гумонланиб қуйидаги шахслар ушланди:

1. 1993 й.т. Ўринов Умиджон Бахтиёр ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
2. 1995 й.т. Бегматов Асадулло Холмат ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).
3. 1987 й.т. Собиржонов Ҳасан Абдусаматович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми, безорилик);
4. 1987 й.т. Собиржонов Ҳусан Абдусаматович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми, безорилик).
5. 1990 й.т. Джалилов Ҳасан Назарович (Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).

Гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Тергов давом этмоқда.

ИИББ аввалроқ 10 кишини қўлга олганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг