Тошкентда кучли шамол асоратли бўлди — вазирлик
Тошкентда кузатилган кучли шамол айрим электр узатиш тармоқларининг шикастланишига олиб келди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этидишича, бугун Тошкент шаҳри ва вилоятида кузатилган кучли шамол натижасида бир неча ҳудудлардаги дарахт шохларининг синиши оқибатида айрим электр узатиш тармоқларининг шикастланишига (симларнинг дарахт шохлари билан узилиб тушишига) олиб келган.
«Бунинг натижасида, Тошкент шаҳри ва вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирда электр тармоқлари филиалларининг махсус бригадалари томонидан носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter