Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда муз йўлда ЙТҲга учраган «КIA K5» автомобили ёниб кетди

Тошкентда муз йўлда ЙТҲга учраган «КIA K5» автомобили ёниб кетди

Юнусободда «КIA K5» автомобили тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди ва унда ёнғин чиқди.

Жорий йилнинг 16 январь куни соат 00:20 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчасида ҳайдовчи 1992 йилда туғилган Б.Р. «КIA K5»  русумли транспорт воситасини йўл қатлами музлаганини ҳисобга олмасдан бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетиши натижасида автоулов ёниб кетган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда, дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг