Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ОИТС юқтириб олган стоматолог одамларни даволаб юргани аниқланди

Тошкентда ОИТС юқтириб олган стоматолог одамларни даволаб юргани аниқланди

Видеодан кадр

Тошкентда олий маълумотли шифокор-стоматолог ОИТС юқтириб олди. Белгиланган тартибга кўра, бу касалликка чалинган стоматолог бу соҳада фаолият олиб бориши мумкин эмас. Аммо у буни била туриб, иш фаолиятини давом эттириб келгани аниқланди.

29 ёшли йигит ижтимоий тармоқлар орқали бир қиз билан танишиб, ундан ушбу касалликни юқтириб олган. Унинг айтишича, орадан икки ой ўтиб унда касаллик белгилари пайдо бўлган.

У шифокор бўлишига қарамай, касаллик қандай юққанини билмайди, учрашган қизни эса қайта топа олмаган.

Унда касаллик аниқлангач, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари эслатилган. Белгиланган тартибларга амал қилмаса, жиноий жавобгарликка тортилишидан огоҳлантирилган. Шунга қарамай у одамларни даволаб юргани аниқланди.

Ҳозирда шифокор-стоматологга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг