Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда қурилиш фирмасининг йигирмата ишчиси овқатдан заҳарланди

Тошкентда қурилиш фирмасининг йигирмата ишчиси овқатдан заҳарланди

Фото: Xabar.uz

Пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчисида овқатдан заҳарланиш ҳолати аниқланди.

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабар берди.

Қурилиш фирмасининг ишчилари Тез тиббий ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология микробиология ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази қабул бўлимига овқат токсикоинфекцияси шубҳаси билан олиб келинган.

«Ҳозирда беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг аҳволи қоникарли эканлигини маълум қиламиз.

Шу ўринда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати юртдошларимизга сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, истеъмол учун мўлжалланган таомларни тайёрлаш ва сақлашда санитария-гигиена қоидаларига амал қилишингизни сўрайди», дейилади хизмат тарқатган расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг