Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда талончи аёллар қўлга олинди

Тошкентда талончи аёллар қўлга олинди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ижтимоий тармоқларда бир нечта аёлларнинг бозорларда ўғрилик содир этаётганлиги ҳақидаги хабарлар ва видеотасвирлар тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ текширув ўтказиб, ҳолат юзасидан изоҳ берди. 

2022 йил 9 январь куни тўрт нафар номаълум аёллар Чилонзор буюм савдо комплексидаги дўконларнинг бирига харидор сифатида келиб, сотувчи чалғиганлигидан фойдаланиб, 280.000 сўмлик буюмларни яширин равишда олиб кетишган.

Кўрилган тезкор тадбирлар натижасида аёллар аниқланиб, улар томонидан етказилган зарар тўлиқ қопланган.

Ҳозирда ушбу аёллар Ю.З., Х.Д., М.Х., А.С.ларга нисбатан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг