Тошкентда «Tracker» автобус билан тўқнашиб ёниб кетди, уч киши жароҳат олган

Шу йилнинг 22 январга ўтар кечаси Тошкентнинг Мирзо Улуғбек кўчаси 4-сонли автокорхона қаршисида ҳайдовчи А.Т. ўз бошқарувидаги «Tracker» автомобилида тезликни ошириб ҳаракатланган.
Натижада руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида ҳаракатсиз турган «Isuzu» русумли автобус билан тўқнашув содир этган.
Тўқнашувдан сўнг «Tracker» автомобилининг олд қисмида ёнғин чиққан.
ЙТҲ натижасида Tracker автомобилидаги йўловчилар: 1992 й.т. Д.У., 1992 й.т. М.П., 1998 й.т. С.А.лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter