Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Captiva эгаси ППХ инспекторини калтаклади

Тошкентда Captiva эгаси ППХ инспекторини калтаклади

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходимига нисбатан фаол қаршилик кўрсатиш ҳолати акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

ИИББ маълумотига кўра, жорий йилнинг 19 август тунги соат 02.00 ларда Бектемир туманидаги бозор ҳудудида тунги хизматга жалб қилинган Бектемир тумани ИИО ФМБ ППХ инспектори сафдор Ж.Ражабов транспорт воситаси тўхтаб туриш тақиқланган жойга қўйилганлиги ҳолатини аниқлаган. Ушбу транспорт воситаси бошқа транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига халақит берганлиги сабабли Ж.Ражабов Сaptiva русумли автомашина эгасини чақиртирган ва транспорт воситасини олиб қўйишини сўраган.

Бироқ 1990 йилда туғилган Шавкат Абдуллаевлар ИИО ходимининг қонуний талабини бажармасдан, унга фаол қаршилик кўрсатиб, сафдор Ж.Ражабовни уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг