Тошкентда яна бир «Mercedez-Benz» автобуси ёниб кетди

20 декабр куни эрталаб Тошкент шаҳар Учтепа туманида «Ўрикзор-Дўмбиробод» 125-йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Mercedez-Benz» русумли автобусда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Иккита ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб ёнғинни ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автобуснинг мотор қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Бир неча кун аввал Сергели туманида ҳам автобус ёнганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter