Тошкентда янги қурилаётган бино ёниб кетди

Тошкентда янги қурилаётган бино ёниб кетди.
9 июл куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчасида жойлашган, янги қурилаётган бинонинг 1-қаватида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Айрим ижтимоий тармоқларда Технопарк ҳудудида ёнғин содир бўлмоқда деган хабарлар тарқалди. Аслида ёнғин Технопарк ҳудудида содир бўлмаган.
Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғин ўчирилган.
Ёнғин натижасида бинонинг ички қисмида 20 кв.м майдонда ўрин кўрпалари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Воқеа жойига туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter