Тошкентда йўл талашиб, ҳайдовчига жароҳат етказган фуқаро қўлга олинди
2018 йил 2 декабрь куни вақтинча Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида яшовчи Б.Т. ўзининг «Cobalt» русумли автомашинасини А.Қодирий кўчасида ҳайдаб кетаётган вақтида, шу ерда ҳаракатланиб бораётган номаълум шахс бошқарувидаги давлат рақамлари аниқланмаган «Lacetti» русумли автомашинаси билан йўл талашган.
Натижада номаълум шахс автомашинани тўхтатиб, Б.Т.ни юзига қўллари билан уриб, жароҳат етказган ва воқеа жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълумотига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни М.Улуғбек тумани Қоракўл кўчасида яшовчи Р.Т. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter