Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда автобус йўл бўйида телефонда гаплашаётган пиёдани уриб юборди

Тошкентда автобус йўл бўйида телефонда гаплашаётган пиёдани уриб юборди

Жорий йилнинг 11 апрель куни соат 14:50 атрофида, 41-сонли йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчи автобусни Бунёдкор кўчаси буйлаб бошқариб бораётган вақтда Навоий, Самарқанд, Бухоро вилоятларига қатновчи таксиларнинг автотураргоҳи қаршисида йўл четида турган пиёдани уриб юборгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятининг «Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси» ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилганда, мазкур автобус «7-Автобус саройи» МЧЖ тасарруфидаги, сарой рақами 200 бўлган, 41-сонли йўналишда ҳаракатланувчи «Исузу LE 60» русумли автобус ҳайдовчиси М.М эканлиги аниқланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи пиёда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда жабрланувчи пиёданинг аҳволи қониқарли (яхши) эканлиги айтилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳуқуқбузарликни амалга оширган автобус ҳайдовчиси М.Мга нисбатан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг