Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлди

Бугун, 23 июл куни соат 12:35 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, зудлик билан 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб борган.

Қайд этилишича, кўп қаватли янги қурилаётган бинонинг том қисмида содир бўлган ёнғин соат 12:56 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бинонинг том қисмидаги қурилиш маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ёнғин-қутқарувчиларнинг тезкор саъй-ҳаракатлари туфайли ёнғиннинг кенгайиб кетиши олди олинди ва қисқа вақт ичида ўчирилди. Асосий бинога зарар етмаган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг