Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги ЙТҲда ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

Тошкентдаги ЙТҲда ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2022 йилнинг 7 июнь куни соат тахминан 04:00 ларда Яккасарой тумани, Бобур ва Шота Руставели кўчалари кесишмасида, ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Б.А. «Matiz» русумли, давлат рақам белгиси 01 Z 616 NB бўлган автомашинада ҳаракатланиб, тезлик оқибатида руль бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилган.

ЙТҲ натижасида «Matiz» автомашинаси ҳайдовчиси ҳамда унинг йўловчиси, 2000 йилда туғилган фуқаро З.К. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг