Тошкентдан Термизга учаётган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
![Тошкентдан Термизга учаётган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди](http://static.xabar.uz/crop/3/6/720_460_95_3689589826.jpeg)
Термиз аэропортида метеорологик шароит тобора ёмонлашиб бораётганлиги (туман, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) муносабати билан HY-065 Тошкент –Термиз рейси Тошкент аэропортига қайтиб келмоқда. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» AЖ хабар берди.
«Рейслар ҳақидаги қўшимча маълумотларни +99878-140-02-00 рақами орқали олишингиз мумкин.
Йўловчилардан авиакомпания янгиликларини кузатиб боришлари сўраймиз.
Тўғри тушунишингизга умид қиламиз»,—дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter