Тошкентлик 13 ёшли қиз қидирилмоқда
2007 йилда туғилган, Чилонзор туманида яшовчи Жумабаева Фарангиз Вахидовна, жорий йилнинг 21 ноябрь куни уйидан чиқиб, номаълум тарафга кетган ва қайтиб келмаган.
Бу ҳақида қизнинг онаси 5 декабрь куни Чилонзор тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилган.
Белгилари: бўйи 165-170 сантиметр, ўрта гавдали, кўзи қора қоши қалин, сочи калта ва қора рангда.
Эгнидаги кийими: жигарранг пальто, қора кофта, қора шим, оқ крассовка.
Изоҳ: ёшига нисбатан катта кўринади, ўзи ҳақида нотўғри маълумот бериши мумкин.
Қидирувда ёрдам бериши мумкин бўлган маълумотлар ҳақида қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиши сўралган: 71-233-83-74, 71-233-82-37, 71-232-08-10, 71-232-05-62, 71-281-92-54, 97-449-02-11, 98-125-57-60.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter