Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туямўйин сув омборида сув сатҳи кескин камайиб кетди

Туямўйин сув омборида сув сатҳи кескин камайиб кетди

Амударёнинг қуйи оқимида баҳордаги иссиқ ва кам ёғин давр жойларда сув танқислигини, Туямўйинда совуқ мавсумда тўпланган сувнинг охирги ҳажмлари ишлатилишига сабаб бўлди.

«МетеоЖурнал»нинг ёзишича, майнинг бошида сув омборида сув ҳажми 2,5 км куб гача камайган.

Майнинг иккинчи ўн кунлигида сув омборига кириш оқими прогноздагидан 1.23 км кубгача кам бўлиб чиқди (юқори эҳтимол буни майнинг биринчи ўн кунлигида Амударё сувининг Қўштепа каналига очиб юборилиши билан изоҳлаш мумкин). Сув омборидан 0.15 км кубгача сув оқиб чиқди. Натижада, сув омборида сув ҳажми 2,3 км кубга камайиб кетди. Бу сув омбори учун жуда ҳам минимал ҳолатдир.

Амударёнинг қуйи оқимида жуда кучли сув танқислиги мавжуд.

Амударё қуйи қисмида март-апрелда экинларнинг сувга бўлган талаби иссиқ ва қуруқ ҳаво омили туфайли мавсумга хос бўлмаган тарзда 50 фоизга ортиб кетган.

Амударёнинг қуйи оқимида апрел-май ойларида сув танқислиги кетма-кет тўртинчи йил давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг