Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч нафари ушланди, икки шахс қидирувда. Бош прокуратура Мўйноқдаги ҳодиса юзасидан хабар берди

Уч нафари ушланди, икки шахс қидирувда. Бош прокуратура Мўйноқдаги ҳодиса юзасидан хабар берди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Мўйноқ тумани ҳудудида браконьерлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларига ҳужум қилингани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.

2019 йил 5 сентябрь куни соат 06:30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари Т.Торениязов, Д.Каллибеков ва А.Калимбетовлар томонидан Мўйноқ туманидаги «Қазақдарья» овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Акпеткей» кўллар тизимида ўтказилган рейд вақтида, давлат рақами бўлмаган «УАЗ» русумли автомашинада бўлган ноқонуний ов билан шуғулланиб келган 5 нафар фуқаролар инспекторларнинг қонуний талабига бўйсинмасдан, воқеа жойидан қочиб кетишни кўзлаб, қўмита ходимлари бошқарувидаги давлат рақами 95 Y 469 GA бўлган автомашина балонига ўқ отар ов милтиғи билан ўқ узиб, воқеа жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мўйноқ туман прокуратураси томоиндан 2019 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ноқонуний ов билан шуғулланиб келган фуқароларнинг шахси аниқланиб, улардан 3 нафари ушланган.

Шунингдек, тезкор ходимлар томонидан қолган 2 нафар фуқаролар қидирилмоқда. Ноқонуний ов билан шуғулланиб келган фуқаролар бошқарувидаги «УАЗ» русумли автомашинанинг давлат рақами 80 С 401 ЕА эканлиги аниқланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг