Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учқўрғонда тиркамага осилган 9 ёшли бола ҳалок бўлди

Учқўрғонда тиркамага осилган 9 ёшли бола ҳалок бўлди

Иллюстратив фото

13 октябрь куни соат 22:30 ларда «Фарғона» МФЙ Парвоз кўчасида фермер хўжалигига тегишли бўлган «МТЗ-80» трактори тиркама улаган ҳолда «Янгиер-Учқўрғон» йўлининг 3-км.да ҳаракатланиб борар эди.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Учқўрғон туманида ота-онаси қарамоғида яшаган, тумандаги мактабнинг 3-синфида ўқиган, 9 ёшли бола трактор тиркамасининг орқа томонидан осилиб, ерга йиқилиб тушган. Натижада, у бош ва жағ қисмидан тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг