Учтепада вояга етмаган ҳайдовчи «Матиз» билан темир электр ўтказгичга тўқнашди
21 октябрь куни Учтепа туманидан ўтган Тошкент ҳалқа йўлида 15 ёшли Ахлиддин А.нинг тажрибасизлиги оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига кўра, у қариндошига тегишли «Матиз» билан темир электр ўтказгичга бориб урилган. Ҳайдовчи шифохонага жўнатилган.
ИИББ ота-оналарни болаларга транспорт воситаларини бошқаришга рухсат бермасликка ва эътиборли бўлишга чақирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter