Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Урганчда вояга етмаган икки қиз кўп қаватли уй томидан ўзини ташлаган

Урганчда вояга етмаган икки қиз кўп қаватли уй томидан ўзини ташлаган

Ижтимоий тармоқларда икки қизнинг 7 қаватли уй томи устида бир-бирини қучоқлаган ҳолатда ўзларини пастга ташлагани акс этган видеолавҳа тарқталди.

Бош прокуратура матбуот хизмати «Xabar.uz»га вазиятнинг айрим тафсилотларини маълум қилди.

Қайд этилишича, Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ навбатчилик қисмига 2025 йилнинг 7 июль куни соат 08:15 ларда Урганч шаҳар, «Нурли ҳаёт» кўчаси, 20-уй манзилида жойлашган етти қаватли уйнинг томидан 2 нафар қиз ўзларини пастга ташлаб, вафот этганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Ўтказилган текширувда, ўз жонига қасд қилган аёл жинсига мансуб фуқаролардан бири 2009 йилда туғилган вояга етмаган С.Д., иккинчиси эса 2010 йилда туғилган вояга етмаган Б.С. эканликлари аниқланган.

Бош прокуратурага кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, суицид ҳаётда учрайдиган муаммоларнинг ечими эмас. Балки у масъулиятдан қочишдир. Жамиятда ўз ўрнига эга бўлган ва шахс сифатида камол топган (топаётган) авлод бу каби иллатларни рад этади ва масъулиятсизлик қилмайди.   

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг