Ургут тоғида адашиб қолганлар топилди
Самарқанд вилояти Ургут туманида тоғда адашиб қолган фуқаролар қутқарилди, дея хабар қилди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 21 апрель куни соат 19:00 да Ургут тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига 2 нафар фуқаро Ургут туманидаги тоғларда дам олиш мақсадида чиқиб, йўлдан адашиб қолганини маълум қилиб, пастга тушиб олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Хабарга асосан, қидирув-қутқарув ишларига Ургут туман ёнғин-қутқарув қисмининг бир гуруҳ қутқарувчилари жалб қилинган. Қутқарувчилар томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида 22 апрель куни соат 02:45 да фуқаролар Аллаярон тоғининг денгиз сатҳидан 1800 метр баландликдан топилган.
Ушбу фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланган ҳолда тоғдан пастга олиб тушилган. Қайд этилишича, фуқароларнинг соғлиқлар яхши, уларга ҳеч қандай тан жароҳатлари етмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter