Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzauto Motors» трейлери иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

«Uzauto Motors» трейлери иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор

Бугун, 14 июн соат 11:40 да «Бухоро-Урганч» автомобил йўлида Uzauto Motors автопаркига тегишли трейлер ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Икки автомобилнинг тўғридан-тўғри тўқнашуви натижасида автовоз кабинаси шикастланганлиги сабаб икки ҳайдовчиси ҳам олинган оғир жароҳатлар натижасида вафот этди.

«Айни пайтда ушбу ҳодиса тегишли хизматлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Автоҳалокат ҳақида батафсил маълумот тергов-тезкор тадбирлари якунларига кўра берилади», дейилади компания расмий хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг