Полшада поезд тез ёрдам машинасини уриб кетди, қурбонлар бор

Полшада йўловчи поезди темир йўл ва автомобил йўли билан кесишган жойда тез ёрдам машинасини уриб юборди. Бахтсиз ҳодиса Пушиково шаҳрида рўй берган.
Айтилишича, тез ёрдам машинаси тақиқловчи ишорага қарамай темир йўл кесишмасидан ўтиб кетмоқчи бўлган. Аммо шлагбаум унинг йўлини тўсиб қўйган. Темир йўл устида қолиб кетган тез ёрдам машинасини катта тезликда келаётган поезд уриб кетди.
РИА Новости томонидан хабар қилинишича, врач ва фельдшер ўша заҳоти ҳалок бўлган, ҳайдовчи эса оғир аҳволда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter