Вакцина олгандан сўнг вафот этгани айтилган фуқаро юзасидан тезкор гуруҳ тузилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи аёл Т.Қ.нинг мурожаати тарқалди.
Унда фуқаро фарзанди С.Қ.нинг тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани, натижада аҳволи оғирлашиб вафот этгани ҳақида айтади.
Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинди, дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида. Вазиятни ўрганиш мақсадида тезкор гуруҳ тузилиб, Ўрта Чирчиқ туманига юборилди.
Ўрганишлар натижаси ҳақида батафсил маълумот берилиши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда вакцина олган аёлнинг кўрмай қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, ССВнинг ўзи ҳам баёнот бериб, вакцина ҳақида провокацион маълумотлар тарқатмасликни сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter