Хатирчида тилла қуми учун чуқурликка кирган 4 киши ҳалок бўлди
2021 йил 12 июнь куни Навоий вилояти, Хатирчи туманида яшовчи 7 нафар фуқаро «Олтинсой» тоғ тизмасидан тилла қуми қазиб олиш мақсадида боришган ва чуқурликка тушиб, «электродвижок»дан чиққан ёқилғи тутунидан заҳарланишлари натижасида 4 нафар фуқаролар воқеа жойида вафот этишган ҳамда 3 нафар фуқаролар туман тиббиёт бирлашмасининг «жонлантириш» бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Шунингдек, ноқонуний равишда тилла қумларини қазиб олувчиларни аниқлаш ва бу каби ноқонуний ҳаракатларни олдини олиш юзасидан мунтазам равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тадбирлар ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда», дейилади вилоят прокуратураси хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter