Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хатирчида ЙТҲ оқибатида икки қиз ҳалок бўлди

Хатирчида ЙТҲ оқибатида икки қиз ҳалок бўлди

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар беришича, ходиса 2022 йил 2 июл куни Хатирчи тумани ҳудудидан ўтган 4Р-56 автомобил йўлида содир бўлган.

Шу туманда яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Lasetti машинасини «Лангар-Хатирчи» йўналишида бошқариб бораётиб, тезликни ошириши натижасида бошқарувни йўқотган. Машина йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, ағдарилган.

ЙТҲ оқибатида машинада бўлган икки нафар йўловчи қиз оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган, яна бир нафар йўловчи эса туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг