Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна болалар жонлантириш бўлимига тушди. Хавфли дорилар рўйхати эълон қилинди

Яна болалар жонлантириш бўлимига тушди. Хавфли дорилар рўйхати эълон қилинди

Сирдарёда «Док-1 Макс» дорисининг ножўя таъсири 7 нафар беморда қайд этилган. Уларнинг 4 нафари соғайган, 3 нафар бола эса жонлантириш бўлимида даволанмоқда. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Олтиной Эсанова маълум қилди.

Айни пайтда дорихоналарда «Quramax» корхонаси томонидан 2022 йилда Ўзбекистонга олиб кирилган дорилар сотувдан олинмоқда.

— Вилоятдаги дорихоналардан 320 та «Док-1 Макс» сиропи, 120 қадоқ таблеткаси ва 103 та «Амбронол» сиропи сотувдан олинди, — дейди Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти бўлинмаси бошлиғи Расул Тўраев.

Агар ушбу дори воситасини сотиб олган бўлсангиз ва ҳозир бу препарат уйингизда сақланаётган бўлса, уни зинҳор қўлламасликни, шунингдек, дорихоналарда Ҳиндистоннинг «Marion Biotech Pvt.Ltd» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларининг савдосига гувоҳ бўлган тақдирингизда прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ёки унинг шаҳар ва туманлар бўлимларига ҳамда қуйидаги (71-203-27-77) телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз, дейилади хабарда.

Шунингдек, ушбу компания томонидан ишлаб чиқарилган асосий дори воситалари рўйхати тақдим этилган:

➖ «Анасеп» гель;

➖ «Белдомакс» номидаги барча дори воситалари;

➖ «Бревефлора» касулалари;

➖ «Док-1 Макс» номидаги барча дори воситалари;

➖ «Кюрамакс Виталонг» капсулалари;

➖ «Леворекс» номидаги барча дори воситалари;

➖ «Найтфорс» таблеткаси;      

➖ «Тергамон-сул» дори воситаси;

➖ «Траванайт» таблеткалари;

➖ «Ферофорт» номидаги барча дори воситалари;

➖  «Кюразит» номидаги барча дори воситалари;

➖ «Нол грипп» номидаги барча дори воситалари;

➖ «Цинепар» номидаги барча дори воситалари;

➖ «Амбронол» сиропи;

➖ «Травамакс» номидаги барча дори воситалари;    

➖ «Фракджоин» капсулалари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг