Хиёнат устида қўлга тушган ходим ички ишлар органларидан бўшатилди
24 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда «Сирдарёда бировнинг хотинини йўлдан уриб, ифлослик қилган Тошкентнинг ГАИси қўлга олинди» сарлавҳаси остидаги видео тарқалганди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилди.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходими А. Р.нинг олган тан жароҳати бўйича ЙПХБ командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари томонидан бошқарма бошлиғи номига ёзилган билдирги асосида хизмат текшируви ўтказилган.
Текширув хулосасига кўра, «Ички ишлар органларининг интизом устави» ва бошқа қатор талабларни қўпол равишда бузиб, ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги, ходимларга нисбатан фуқаролар томонидан салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлганлиги учун А. Р. ички ишлар органларидан бўшатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter