Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразм ва Навоийда кучли шамол томларни учириб кетди

Хоразм ва Навоийда кучли шамол томларни учириб кетди

Бугун, 21 май куни Хоразм, Навоий вилоятларида гидрометеорологик табиат ҳодисалари кузатилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Аниқланишича, Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Абулғози-Баҳодирхон кўчасида кўп қаватли уйнинг тахминан 70 м. кв. майдонида том қисми кучли шамол оқибатида уйнинг орқа томонидаги автотураргоҳга учиб тушган. Натижада «Жентра» машинасига зарар етгазган. Урганч тумани Ғалаба МФЙдаги хусусий уйнинг тахминан 80 м. кв. майдонида шифер шамол оқибатида учиб тушган. Воқеа жойида тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилган.

Шунингдек, Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида кузатилган кучли шамол натижасида Дўстлик МФЙда жойлашган уйнинг тахминан 5 кв.м., Йўлчилар МФЙда 2 та хонадоннинг тахминан 4 кв.м.дан том қисми шифер ва тунукаларини учган. Жароҳат олганлар йўқ.

Бунжан ташқари, кучли шамол эсиши Навоий шаҳри, Қизилтепа, Кармана ва Навбаҳор туманларида, Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳри ва Ғиждувон Пешку, Ромитан туманларида, Самарқанд вилоятининнг Пахтачи туманида ҳамда Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ҳудудиларида кузатилган.

Аввалроқ Тошкент шаҳри ҳокимлиги кучли шамолдан огоҳлантириб чиққан эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг