Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда аёл даҳшатли жиноятга қўл урди

Хоразмда аёл даҳшатли жиноятга қўл урди

Фото: Xabar.uz

Хоразмда аёл даҳшатли жиноятга қўл уриб, танишини ўлдирди ва кўмиб юборди. 

Хоразм вилояти прокурасининг хабарига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 17 апрель куни содир бўлган.

Урганч шаҳрининг «Ҳамжиҳатлик» маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган аёл ўзига олдиндан таниш бўлган 1975 йилда туғилган аёлни қўнғироқ орқали уйига таклиф қилган. Уйда улар ўртасидаги пул олди-бердиси сабаб низо келиб чиққан. Натижада, мезбон аёл меҳмон аёлни рўмол билан бўйнидан бўғиб ўлдирган.

У марҳуманинг мурдасини уйининг ҳовлисига чуқур кавлаб, кўмиб юборган.

Айни вақтда гумонланувчи аёл қўлга олинган ҳамда ҳодиса юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг