Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ раҳбари давлатга 315,8 млн сўм зарар етказди

Газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ раҳбари давлатга 315,8 млн сўм зарар етказди

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти,Тупроққалъа туман бўлими томонидан  терговга қадар текширувда ўтказилди. Унда тумандаги «H.» МЧЖ раҳбари ва бошқалар жамиятга қарашли иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний равишда газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, давлат манфаатларига 315,8 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Ҳисоб-китобларга кўра ушбу иссиқхонада ноқонуний фойдаланилган 315 минг м3 табиий газ 2 ой давомида ҳудуддаги 200 та хонадонни узлуксиз газ билан таъминлашга етиши маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг