Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда инспектор калтакланди

Хоразмда инспектор калтакланди

Хоразм миллий табиат боғи инспектори Амурбек Ўриновга хизмат вақтида тан жароҳати етказилди.

Маълум бўлишича, ҳудудда 2024 йил баҳорида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган 3000 туп гужум кўчатлари нобуд бўлиш ҳолатига келиб қолган. Бунга миллий табиат боғига туташ ҳудудда «Амударё олтин балиқ» ф/х томонидан ажратилган ер майдонидан ташқарига  чиқиб, гужум кўчатлари экилган жойга шоли экиш мақсадида майдон четидаги катта ҳимоя чегаралари бузиб ташлангани ва сув очиб юборилгани сабаб бўлган. Бунинг оқибатида гужум кўчатлари бир неча кундан буён сув остида қолиб кетган. Хоразм миллий табиат боғи маъмурияти томонидан фермер хўжалигига 1 кун муддатда сув чиқариб юборилмаса, 3000 дан зиёд кўчат нобуд бўлиши ва бу маъмурий жавобгарликка тортилиши юзасидан огоҳлантириш хати берилган.

Аммо фермер хўжалиги раҳбари А. Ў. бу огоҳлантиришга парво қилмасдан, 4 июнь куни кечқурун соат тунги 00:00 лар атрофида боғ ҳудудига сув очиш мақсадида кирган. Шу пайтда уни инспектор пайқаб қолган ва ҳуқуқбузарликни бартараф қилишга уринган. Лекин маст ҳолатда бўлган А.Ў. инспекторга қаршилик кўрсатган ва уни дўппослаб, тан жароҳати етказган.

Инспектор Янгибозор туман тез тиббий ёрдам муассасасига ётқизилган. Айни дамга керакли муолажалар кўрсатилмоқда.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар Янгибозор туман Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Янгибозор тумани бўлимига қонуний чора кўриш учун юборилган.

Маълум қилинишича, «Амударё олтин балиқ» ф/х раҳбари А. Ў. бундан олдин ҳам Хоразм миллий табиат боғи ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган ва суд томонидан тегишли жазога тортилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг