Хоразмда кучли шамол ва чанг бўрони кузатилди
Хоразм вилоятида бугун тонгда кучли шамол ва чанг бўрони кузатилди. Айрим ҳудудларнинг электр таъминотида узилишлар юзага келди.
«Ҳудудий электр тармоқлари»нинг Хоразм ҳудудий филиали кучли шамол туфайли айрим ҳудудларда электр узилишлари кузатилгани ҳақида хабар берди.
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30-35°, баъзи жойларда 37° гача бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 32-34° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter