Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда суд биносининг томи қулаб тушди (фото)

Хоразмда суд биносининг томи қулаб тушди (фото)

Фото: Хоразм вилояти ФВБ

Хоразм вилояти Хонқа тумани Жиноят ишлари бўйича суди биносининг томи 13 март куни кучли шамол оқибатида қулаб тушди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, содир бўлган воқеа натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Фото: Хоразм вилояти ФВБ

Ҳодиса оқибатлари туман фавқулодда вазиятлар бўлими ва мутасадди ташкилотлар томонидан бартараф қилинмоқда.

Фото: Хоразм вилояти ФВБ

Аввалроқ Хоразмга кучли шамол ва қор ёғиши сабаб вилоятнинг катта қисми электр энергиясисиз қолгани ҳамда аномал совуқ ҳаво Навоий ва Бухоро ҳудудига кириб келгани маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг