Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда бозорнинг том қисми қулаб тушди (фото)

Хоразмда бозорнинг том қисми қулаб тушди (фото)

Фото:«Хоразм бугун»

Ижтимоий тармоқларда Хонқа буюм бозорининг том қисми қулаб тушганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

Маҳаллий нашрларга кўра, бугун «Хонқа буюм савдо» МЧЖ (буюм бозори) биноси том қисми белгиланган юк кўтармасидан ошиқроқ юклама оқибатида қулаб тушган.

Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан содир бўлган ҳодиса натижасида юзага келган ноқулайликларни бартараф этиш жараёни кетмоқда дея хабар бермоқда. 

Куни кеча Ҳонқада суд биносининг томи қулагани тасвири тарқалганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг