Хоразмдан Тошкентга яширинча олиб келинган 9 тонна спирт аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаролар Қ.Ю. ва Д.О. Тошкент шаҳрида яшовчи Т.Х. билан ўзаро тил бириктириб, қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида 1 801 дона елим идишга “Гигиенический антисептический раствор” ёзувли этикеткаларни елимлаб, умумий баҳоси 306,1 млн сўмлик жами 9 тонна этил спиртини Тошкент шаҳридан олиб келганликлари аниқланган.
Шунингдек, фуқаролар Д.О. ва Қ.Ю. ўзаро тил бириктириб, Ҳазорасп тумани, “Бешта” маҳалласи ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил этиб, ушбу этил спиртидан “Каратау” ва “Cavali Vodka” номли қўлбола алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида қалбаки акциз маркаларни тайёрлаганликлари аниқланиб, 30 минг дона қалбаки акциз марка, компьютер техникаси, 3 та рангли принтер, 9 тонна этил спирти ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter