Яккасаройдаги «Сеул моон»да ёнғин чиқди

Бугун, 11 июл куни соат 09:43 да Тошкент шаҳар ФВБга Яккасарой тумани «Баҳодир» кўчасида «Сеул моон»да жойлашган овқатланиш масканларининг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан, ёнғин қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 09:47 да етиб бориб, ёнғин соат 09:49 да ўраб олинган ва соат 09:53 да тўлиқ ўчирилган.
Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter