Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ялангоёқ ўғри йўловчи самолётини олиб қочди

Ялангоёқ ўғри йўловчи самолётини олиб қочди

Суратда ҳарбий самолёт.

Иллюстратив фото

Франция полицияси йўловчи самолётини ўғирлаб, Италиядан Францияга учиб ўтган 33 ёшли словакияликни ҳибсга олди.

Воқеа кеча, 30 март куни содир бўлган.

«Europe 1» радиостанциясининг хабар беришича, самолёт Тулон (Франция)даги ҳарбий-денгиз базаси устидан учиб ўтганидан сўнг ҳукумат Ницца ҳаво кенгликларини ярим соатга ёпиб қўйишга мажбур бўлди.

Самолётни тутиш учун ҳавога кўтарилган Франция ҳарбий-ҳаво кучларининг «Mirage 2000» қирувчи самолёти қоидабузарни Экс-ле-Мил аэродромига мажбуран қўндирди.

Ўғирланган самолётнинг на учиш режаси, на радиоалоқаси бўлиб, пастлаб учган. Ўғри-учувчи қаршилик кўрсатмади, дейилади хабарда.

Самолёт ўғрисининг ҳужжатлари, ҳатто пойабзали ҳам йўқ — фақат пайпоқда бўлган. Полициячиларга у инглиз тилида ёзилган хатни берди, унинг мазмуни очиқланмади. Ҳозир у ҳибсда тутиб турилибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг