Яна бир гуруҳ «кўча болалари» қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда.
Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.
Жумладан,
1. 1983 й.т. Мирхожаев Мирсолих Миркамолович (165-модда 2-қисми, кўп миқдорда товламачилик, 277-моддаси 2-қисми бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
2. 1995 й.т. Шомуродов Лазиз Юнус ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
3. 1980 й.т. Самиев Шерзод Латифович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
4. 1991 й.т. Акрамов Акрамжон Давлатбой ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
5. 1996 й.т. Алиев Азизжон Вали ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
6. 1995 й.т. Бобоназаров Равшан Абдурахмон ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик).
7. 1995 й.т. Муминов Беҳруз Холмурод ўғли (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
8. 1986 й.т. Юлдашев Анвар Бахтиёрович (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
9. 1988 й.т. Умирзоков Дилшод Бурибаевич (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);
10. 1994 й.т. Усманов Сирожиддин Иномжон ўғли (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).
Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган.
Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
Бироз аввал Фарғонада «Бахти Ташкентский»га яқин жиноий алоқаси бўлган Д.Х.Х. ушлангани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter