Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна ис газидан заҳарланиш: бир аёл вафот этди

Яна ис газидан заҳарланиш: бир аёл вафот этди

Фото: «ОТВ»

Кеча, 8 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Янгиовул қишлоғида ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилди.

Ушбу қишлоқда яшовчи нафақахўр А.И. уйида бирга яшовчи икки нафар вояга етмаган набиралари билан биргаликда ухлаб ётганларида, уйи ошхонасига ўрнатилган газли сув иситиш мосламасидан (АГВ) ис гази сизиб чиққан. Хонадан мўри чиқарилмаганлиги сабабли заҳарли газ уй ичига тўпланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, А.И. захарланиб, воқеа жойида вафот этган, унинг набиралари эса ис газидан заҳарлангани туфайли, касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг