Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги йил кунида аёл уч фарзанди билан бедарак йўқолди

Янги йил кунида аёл уч фарзанди билан бедарак йўқолди

34 ёшли аёл уч нафар фарзанди билан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Жиззах ИИБ хабарига кўра, 1989 йилда Жиззах шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, Зарбдор тумани, Янгикент маҳалласи Дўстлик кўчаси 7/2-уйда яшаб келган Ўразова Нодира Холмирза қизи қидирилмоқда.

Нодира Ўразова 2023 йил 1 январь куни соат 09:30да Жиззах шаҳри Сайхон МФЙда яшовчи отасининг уйидан 3 нафар вояга этмаган (фотосуратдаги) фарзандлари билан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Эгнида қизил рангли аёллар кўйлаги, устида сиёҳранг узун женфер, бошида кўк рўмол бўлган.

Ўразова Нодира Холмирза қизи ҳамда унинг фарзандлари ҳақида маълумотга эга бўлган юртдошларимиздан қуйидаги телефон рақамларига ёки ички ишлар органларига хабар беришлари сўралган.

Мурожаат учун телефонлар:

+998722267622

+998722267621

+998996874237

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг