Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яшнобод туманининг айрим ҳудудлари электрсиз қолди

Яшнобод туманининг айрим ҳудудлари электрсиз қолди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманининг айрим ҳудудлари электрсиз қолди. 

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, бугун соат 14:29 да Тошкент шаҳридаги 35 кВли «Л-Саларский-6» кабел тармоғида носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида Яшнобод туманидаги 1350 та истеъмолчининг электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

Ҳозирги вақтда мазкур носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади, дейилади вазирлик хабарида.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг