Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йирик давлат харидида бир кишига тегишли иккита МЧЖ «рақобатлашди»

Йирик давлат харидида бир кишига тегишли иккита МЧЖ «рақобатлашди»

Фото: Xabar.uz

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мониторинг ўтказилди.

Маълум бўлишича, Ёзёвон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида ички хўжалик йўлларида амалга ошириладиган жорий таъмирлаш ишлари учун олинадиган ТИБ-Б М-1 маркали асфальт сотиб олиш мақсадида 2023 йил 10 апрель куни ўтказилган 3 млрд 494 млн сўмлик давлат харидида бир қатор қонунбузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Давлат харидида иштирок этган битта манзилда фаолият юритувчи 2 та МЧЖнинг раҳбари ва таъсисчиси бир киши эканлиги яққол кўриниб турган бўлсада, мавжуд аффилланганлик ҳолатларига баҳо берилмаган ва ноҳалол рақобатни келтириб чиқарганлиги ўрганилмаган ҳамда ҳолат бўйича танловни ўтказишни вақтинчалик бекор қилиш чоралари кўрилмаган.

Мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида агентлик томонидан 2023 йил 10 апрел куни буюртмачига тақдимнома киритилди ҳамда қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясига юборилди.

Aгентликнинг тақдимномасига биноан Ёзёвон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2023 йил 11 апрел куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг