Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёзёвон. Она-бола ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди – Бош прокуратура

Ёзёвон. Она-бола ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди – Бош прокуратура

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда Ёзёвон туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида ҳомиладор аёл вафот этганига оид лавҳа тарқалганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати туманнинг Қатортол маҳалласида яшаган 33 ёшли Ш.Н. туғруқ пайтида (39 ҳафталик ҳомиласи билан) вафот этганини тасдиқлади.   

Ҳолат бўйича қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан туриб, қонуний тўхтамга келиш имконияти йўқлиги эътиборидан айни пайтда ЖК (Жиноят кодекси)нинг 116-моддаси («Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик»)3-қисмида билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, воқелик ўрганиш юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига кўра махсус гуруҳ ташкил этилиб, Ёзёвонга юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг